Янги ўқув йилига тайёргарлик кўрилмоқда
Юртимизда янги ўқув йили бошланиш арафасида, барча таълим масканларида ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари кетмоқда. Вилоят раҳбари Нормат Турсунов ҳам ҳар бир ҳудудга борар экан, қурилиши давом этаётган ижтимоий объектларни ўрганиш, ўқув йилига тайёргарлик ишлари, синфхоналари ва мактаб фоеларини белгиланган тартибда жиҳозлаш, ўқувчиларни дарсликлар билан таъминлаш ва таълим муассасаларида ободонлаштириш ишларини кўздан кечиради.
Бу гал Навоий ихтисослаштирилган Маданият мактаби биносининг таъмирлаш ишларини бориб кўрди. Бинонинг фасад ва том қисмлари тўлиқ таъмирланмоқда. Ўқувчи ва ўқитувчиларга қулайликлар яратиляпти.
Нормат Тўлқунович таъмир ишларини сифатли олиб бориш, ўқувчиларни замонавий билим олишида керакли шароитлар билан таъминлаш борасидаги таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.

